Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИШИДнинг Афғонистон бўйича етакчиси ўлдирилди

ИШИДнинг Афғонистон бўйича етакчиси ўлдирилди

Фото: «tr.euronews.com»

Афғонистон Миллий хавфсизлик хизматидан маълум қилинишича, ИШИДнинг Афғонистон бўйича етакчиси Абу Саъд Ирҳобий яширинган ҳужрасида ўлдирилган. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Афғонистон ғарбидаги Нангарҳор шаҳрида афғон ва хорижлик ҳарбийлар биргаликда ўтказган операция чоғида Ирҳобий билан бирга яна 10 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинган.

Операция асносида ИШИДга тегишли қурол-яроғ деполари портлатиб юборилган.

Нангарҳор шаҳри ҳокимининг айтишича, 2017 йилдан бери Афғонистонда тўрт нафар ИШИД мулозимлари ўлдирилган.

Покистон билан чегарадош Нангарҳор шаҳрида ИШИД жангарилари кўплаб қўпорувчиликлар уюштиради.

Афғонистонда 2015 йилдан бери фаолият юритаётган ва номини «ИШИД-Хуросон» қўйиб олган жангарилар мамлакатдаги Америка ҳарбийларига, Афғон қўшинига қарши кураш олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг