Испания ўз ҳудудидан Эронга зарба бериш учун фойдаланишга рухсат бермади
The Guardian хабарига кўра, Доналд Трамп Испанияга таҳдид қилиб, савдо алоқаларини тўлиқ узишини айтди. Мадрид Пентагонга Эронга зарба бериш учун ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат бермагани бунга сабаб бўлди.
Гап АҚШ ва Испания биргаликда бошқарадиган иккита объект — Рота ҳарбий-денгиз базаси ва Морон-де-ла-Фронтера аэродроми ҳақида бормоқда. Улар мамлакат жанубида, Гибралтар бўғози яқинида жойлашган.
АҚШ билан 1953 йилда имзоланган икки томонлама келишув Испанияга ўз ҳудудидаги Америка ҳарбий контингентидан фойдаланиш шартларига таъсир ўтказиш имконини беради.
Кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда Испания бош вазири Педро Санчес «урушга йўқ» («no a la guerra») дея баёнот берди.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён иродасини намоён этгани учун Испанияга миннатдорлик билдирди.
«Испаниянинг сионист-америка коалицияси томонидан инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига ҳамда мамлакатларга, жумладан, Эронга қарши ҳарбий тажовузга нисбатан кўрсатган масъулиятли муносабати Ғарбда ҳали ҳам ахлоқ ва виждон мавжудлигини кўрсатади. Мен Испания расмийларига ўз позициялари учун миннатдорлик билдираман», — деб ёзди Эрон президенти ижтимоий тармоқларда.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter