Испаниядан Трампни дарғазаб қилувчи яна бир қарор
Эрон билан урушда иштирок этаётган Америка самолётлари Испания ҳаво ҳудудидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Маргарита Роблес журналистларга маълум қилди.
«Биз Эрондаги уруш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар учун базалардан фойдаланишга, шунингдек, Испания ҳаво ҳудудидан учишга рухсат бермаймиз», деди у.
Испания ҳукумати илгари Эронга қарши ҳарбий операциялар учун биргаликда бошқариладиган ҳарбий базалардан фойдаланишни тақиқлаганини эълон қилган эди. Испания Бош вазири Педро Санчес ҳам можарога очиқчасига қарши чиқиб, уни ноқонуний ва адолатсиз деб атаган.
Бунга жавобан АҚШ президенти Доналд Трамп Мадрид билан савдони тўхтатиш билан таҳдид қилди. Ушбу баёнотлар НАТОга аъзо икки давлат муносабатларини таранглаштирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter