Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп

Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп

Доналд Трамп Гаагадаги НАТО саммитига жўнаб кетишдан олдин журналистлар билан суҳбатда Исроил ҳам, Эрон ҳам ўт очишни тўхтатиш шартларини бир неча соат олдин бузганини маълум қилди.

«Айниқса Исроил», – деган Трамп. 

Трампнинг айтишича, Исроил сулҳга эришилгандан сўнг ҳам Эронга ҳарбий ҳужумни давом эттирган.

«Исроил, бомбаларни ташламанг. Агар ташласангиз, бу катта қоидабузарлик бўлади. Ҳозироқ учувчиларингизни уйларига қайтаринг», - деб ёзди Трамп Social Truth ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

АҚШ раҳбари, ўз навбатида, Эроннинг ядровий салоҳияти йўқ қилинганини қўшимча қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг