Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда тошқин сабаб сайёҳлар ҳалок бўлди

Италияда тошқин сабаб сайёҳлар ҳалок бўлди

Фото: «Korrespondent.net»

Италиянинг Калабрия ҳудудида кутилмаган сув тошқини рўй бериб, оқибатда саккиз нафар сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Ҳодиса Поллино миллий боғи ҳудудида содир бўлган. Дарё қирғоғидан тошиб, сайёҳлар турган Раганелло ғорини сув босган. Натижада 18 киши эвакуация қилинган, 12 киши касалхонага ётқизилган. Тўрт аёл ва тўрт эркак ҳалок бўлган.

Ҳукумат бедарак йўқолганлар ҳақида эълон қилган. Қутқарувчилар қидирув ишларини олиб бормоқда. Ғорда тошқин вақтида неча киши бўлганлиги номаълум, шу сабабли йўқолганлар сонини аниқлаш имкони бўлмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг