Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ботқоғидан қанчалик тез чиқа олиши тахмин қилинди

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ботқоғидан қанчалик тез чиқа олиши тахмин қилинди

Фото: «Pixabay»

«S&P» халқаро агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида жаҳон иқтисодиёти 2020 йилда ЯИМнинг 2,4 фоизигача қисқаради

Агентлик 2020 йилда АҚШ ва Европа иттифоқи ялпи ички маҳсулоти 5,2  ва 7,3 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. Шунинг баробарида, иқтисодиётчилар глобал ЯИМ 2021 йилда 5,9 фоизга, 2022 йилда 3,9 фоизга ўсади, дейишмоқда.

Таҳлилчилар айни пайтда коронавирусни юқтириш ҳолатлари ўсиши секинлашаётганига эътиборни қаратишди. Иқтисодиётларнинг қанчалик тез тикланиши бевосита давлатларнинг соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳасидаги сиёсатларига, кичик ва ўрта бизнесдаги вазият, меҳнат бозоридаги ҳолатга боғлиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг