Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон юлдузлари Хулио Иглесиас ва Янни Хрисомаллис Тошкентда концерт беради

Жаҳон юлдузлари Хулио Иглесиас ва Янни Хрисомаллис Тошкентда концерт беради

Фото: «MyDay»

Жаҳонга машҳур Хулио Иглесиас ўзининг юбилей турнесини Ўзбекистондан бошлайди, деб ёзади «MyDay».

Хонанда 10 сентябрь куни Тошкентда концерт бергач, Дубай ва Тель-Авивга йўл олади.

13 октябрда эса «Халқлар дўстлиги» саройида юнон бастакори ва дирижёри Янни Хрисомаллис концерт дастури билан меҳмон бўлади.

Янни жаҳоннинг энг машҳур инструментал мусиқаси усталаридан бири ҳисобланади. Унинг альбомлари Европа хит-парадларининг кучли йигирматалигидан ўрин олади. Таниқли санъаткор Лондондаги «Royal Albert Hall» ва Мехикодаги «Auditorio Nacional» каби саройларда концерт берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг