Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кадзики» тўфони сабаб камида 7 нафар вьетнамлик ҳалок бўлди

«Кадзики» тўфони сабаб камида 7 нафар вьетнамлик ҳалок бўлди

«Кадзики» тўфони 22 август куни Филиппин шимолида тропик депрессия сифатида шаклланиб, Хитойнинг Ҳайнан ороли орқали 25 август куни Вьетнамга ёпирилган эди. У қарийб бутун мамлакат маркази ва шимолига кучли ёғингарчиликни келтирди. Ҳозирги ҳисобга кўра, Вьетнамда ўнлаб одамлар жабрланган, қурбонлар сони эса кейинги кунлар давомида ошди.

Вьетнам ҳукумати соҳил ҳудудларида ярим миллиондан ортиқ аҳолини хавфсиз жойга кўчириш буйруғини берди. Хитойнинг жанубидаги Ҳайнан оролида ҳам минглаб одамлар вақтинча кўчирилди.

Тўфоннинг энг оғир оқибатлари кучли ёмғирлар билан содир бўлди: пойтахт Ҳанойда кўчалар дарёга айланиб, ҳаракат издан чиқди. Мамлакат миқёсида ҳосили кутилаётган 28,8 минг гектар шолизор сув остида қолди, қарийб 7 минг уйга зарар етди, 18 мингдан ортиқ дарахт қулади. Кўплаб ҳудудларда электр узилиши кузатилди. Вьетнам қутқарув хизматлари юз минглаб аҳолини огоҳлантириб, катта куч билан ишламоқда.

Дастлаб 26 август куни 3 киши ҳалок бўлгани, 10 дан ортиқ киши жароҳат олгани хабар қилинган эди. 27 август куни сув тошқинлари ортидан Вьетнамда камида 7 киши ҳалок бўлди, 1 киши бедарак, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди. Таиланднинг шимолида эса тўфон туфайли 1 киши ҳалок, 1 киши бедарак деб хабар қилинган. Шу тариқа минтақавий ҳисоб бўйича қурбонлар сони камида 8 нафарга етди.

Тўфон Лаос устида заифлашган бўлса-да, Вьетнамнинг тоғли ва паст қир адир ҳудудларида сув тошқинлари ва кўчкилар хавфи сақланиб турибди. Метеохизматлар ва аҳолига эҳтиёт чораларини кўришлари тавсия қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг