Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Каттақўрғонда ечинтирилган аёл яна ўғрилик билан қўлга тушдими?

Каттақўрғонда ечинтирилган аёл яна ўғрилик билан қўлга тушдими?

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ички ишлар органи ходими томонидан ечинишга мажбур қилинган аёл ўғли билан бирга ўғрилик қилаётганда қўлга тушди, деб хабар берди «Дарё».

«Айни пайтда ушбу аёлнинг жиноят иши Оқдарё туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ўғирлик Каттақўрғонда бўлган. У ердаги ИИБ билан бўлган ҳолат сабаб тергов иши Оқдарё туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда. Аёлнинг жиноят ишига унинг ўғли қай даражада алоқадорлиги ҳозирча номаълум», дейилади нашр тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида самарқандлик терговчи ўғриликда шубҳаланган аёлни ечинтиргани ва ҳақоратлагани акс этган видео тарқалганди. Бу ишни Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими терговчиси Санъат Умаров амалга оширгани маълум бўлганди.

Ички ишлар вазирлиги видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдириб, мазкур маълумот бўйича хизмат текшируви ўтказган ва нафақат Санъат Умаров, балки Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ва яна бир қатор масъул лавозимдаги ходимларни ишдан бўшатган эди.

Воқеа мамлакат бўйлаб катта акс-садо берган, шаъни топталган аёлнинг кўнглини сўрагани Ўзбекистон хотин-қизлар қумитаси раиси Танзила Норбоева Каттақўрғонга борганди.

Ҳатто, Каттақўрғон туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитасининг таклифини инобатга олиниб, аёлга якка тартибдаги тадбиркор сифатида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида мактаб ўқув қуроллари ва канцелярия маҳсулотлари билан савдо қилиш учун кичик савдо дўкони ташкил қилиб бериладиган бўлганди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг