Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин уй итларини мусодара қилишни буюрди

Ким Чен Ин уй итларини мусодара қилишни буюрди

Фото: «EADaily»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат пойтахти Пхеньяндаги барча уй итларини мусодара қилишни буюрди. Мамлакат раҳбарининг фикрича, уйда ит сақлаш одати Ғарбга хос тубанлик рамзидир. Бу ҳақда «Fox News» ёзмоқда.

Кимнинг қарори июль ойида чиққанди, таъкидланишича, уйда ит сақлаш одати «бузуқ буржуа ғоялари» маҳсулидир.

«Оддий одамлар чўчқа ва бошқа уй ҳайвонларини боқаётган бир шароитда юқори мансабдор шахслар ва бойлар эрмакка уйда ит сақлашлари жамиятнинг қуйи қатламларида айрим норозиликларни уйғотиши тайин. Шу боисдан ҳукумат уйида ити бор оилаларни аниқлаб, бу ҳайвонларни йўқ қилиш учун беришга мажбурлаяпти ёки куч ишлатиб тортиб олмоқда», — дейилади шу манба хабарида.

Пхеньяндаги итларнинг эгалари эса бошқа нарсадан хавотирдалар, Шимолий Кореядаги озиқ-овқат муаммоси ҳамда маҳаллий аҳолининг таомномаси назарда тутилса, итларнинг мусодара қилиниши ортида бошқа нарса ётган бўлиши эҳтимоли катта...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг