Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кобулдаги «Буш бозори» номи ўзгарди

Кобулдаги «Буш бозори» номи ўзгарди

Фото: «AP Photo»

Афғонистонда ҳукумат тепасига келган «Толибон» ҳаракати АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш шарафига аталган, хорижий моллар сотиладиган бозор номини ўзгартиришди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Сотувчилардан бирининг айтишича, бозор дарвозаси тепасига қоқилган «Буш бозори» пешлавҳасидаги сўзлар «Мужоҳидлар»га алмаштирилган.

Маълумотларга кўра, «Буш бозори» Америка қўшини 2001 йили Афғонистонга кирганидан кейин пайдо бўлган.

Бунгача «Толибон» Кобул аэропортидан Ҳамид Карзай (собиқ президент) номини, Кобулдаги педагогига университетидан Бурҳониддин Раббоний (2011 йилда ўлдирилган собиқ президент, профессор) номини олиб ташлашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг