Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кўк кит» саудиялик икки нафар боланинг умрига зомин бўлди

«Кўк кит» саудиялик икки нафар боланинг умрига зомин бўлди

Фото: «Rugr.gr»

Саудия Арабистони ҳукумати 47 та видеоўйинни мамлакатда тақиқлаб қўйди. «Global News» канали хабари асосида «Life.ru» ёзишича, бунга икки нафар боланинг ўз жонига қасд қилиши сабаб бўлган.

Тақиқланган ўйинлар сирасига «Grand Theft Auto V», «Assassin's Creed 2» ва «Ведьмак» ўйинлари ҳам киритилган.

Маълум қилинишича, саудиялик 13 ёшли қиз бола ва 12 ёшли ўғил бола ижтимоий тармоқлар орқали оммалашган «Кўк кит» ўйини таъсирида ўзларини ўлдиришган. «Кўк кит»нинг бошқа видеоўйинлар билан нима алоқаси борлигига Саудия Арабистони ҳукумати изоҳ бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг