Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Компьютерни ўрганган хотин-қизлар янги ишли бўлишди. Лойиҳа давом этади (фото)

Компьютерни ўрганган хотин-қизлар янги ишли бўлишди. Лойиҳа давом этади (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган йилнинг март — июль ойларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлигида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида синов тариқасида илк ўқув курслари ўтказилган эди. Натижаси чакки бўлмади: оғир ҳаётий вазиятдаги оилалар аъзолари — бир гуруҳ хотин-қизлар компьютерда ишлашни ўрганиб олиб, ҳатто кўплари ўзларига янги иш топишди.

Илк ғалабадан руҳланган ҳамкорлар бу йўсиндаги ишларни кенгайтиришмоқда. Масалан, бугун, 29 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда «Ахборот коммуникация технологиялари орқали мустаҳкам оила сари» ўқув семинари бўлиб ўтди. Эътиборли бир жиҳати шуки, энди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳам лойиҳа иштирокчиси.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Лойиҳадан мақсад нима?

Турли муаммолар қуршовида қолган оилалар вакилларини ўқитиш орқали уларга кўмаклашиш, ўқитгандаям ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот олишни, иш излашни, пул топишни ўргатишдир. Ёрдамга муҳтожлар учун буям бир далда.

Фото: «Xabar.uz»

Семинар очилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Дилором Тошмуҳамедова, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов қатнашди.

Тадбирда мазкур лойиҳага тажрибали тренерларни жалб этиш, машғулотлар мавзулари ва дастурларини шакллантириш, методик таъминлаш ҳамда фаолиятни бошлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Тадбир доирасида лойиҳа ўқув курсини тамомлаган хотин-қизларга сертификат ва совғалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг