Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: вафот этганлар сони 132 тага етгани маълум қилинди

Коронавирус: вафот этганлар сони 132 тага етгани маълум қилинди

Фото:«The FT Times»

Хитойда тарқалган янги типдаги коронавирусдан вафот этганлар сони 132 тани ташкил қилмоқда.

Вирус юқтирганлар сони эса 5974 нафарга етган. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси хабар берди.

28 январдаги маълумотларга кўра, 106 киши вафот этгани маълум қилинган эди. Бир кунда вирус юқтирганликда гумонланган 1459 киши аниқланган.


Мавзу доирасида: Олимлар коронавирусга қарши мРНК-вакцина ишлаб чиқаришни бошладилар


Эслатиб ўтамиз, коронавирус илк бор ўтган йили декабрь ойининг охирида Ухань шаҳрида қайд этилган эди. Касаллик Япония, Жануби шарқий Осиё, ҳатто Германиягача етиб боргани маълум қилинди.

Куни кеча коронавирус Жиззах ва Бухорода қайд этилгани бўйича миш-мишлар тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар юзасидан баёнот бериб, уни «ҳақиқатга зид» деб атади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг