Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус юқтирганлар сони кескин ошди

Коронавирус юқтирганлар сони кескин ошди

Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 457 нафарни ташкил этмоқда. Яна 60 кишида инфекция аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ коронавирусга чалинганлар сони 397 нафарга етгани хабар қилинган эди. Умуман олганда, бугуннинг ўзида 100дан ортиқ инфекцияни юқтирганлик ҳолати қайд этилди.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони ҳозирда 30 нафарни ташкил этмоқда. Икки киши эса вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг