Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лицензия бериш чўзилса, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юбориш мумкин

Лицензия бериш чўзилса, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юбориш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу фармонга оид муҳим янгиликлардан яна бири бу тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берадиган лицензиялардан ташқари, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган барча лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилишидир.

Шу билан бирга, фармонда лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогарига кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг