Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маблағлари сарфланиши шаффоф назорат қилинадиган «Вақф» фонди тузилди

Маблағлари сарфланиши шаффоф назорат қилинадиган «Вақф» фонди тузилди

Фото: «Uz24.uz»

2018 йил 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилган эди.

Брифингда муфтий маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсун домла томонидан диний идора ҳузурида вақф фонди маблағларини юритадиган банк очиш таклифи ҳам берилган эди.

2018 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Президенти томонидан «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» имзоланган фармонда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондини ташкил этиш белгиланган эди.

Фармонда тегишли идораларга фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари сифатида тушадиган маблағлар «Вақф» хайрия жамоат фондининг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиши ҳамда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган (шу жумладан, Интернет тармоғи орқали онлайн кузатиш имкониятини яратган) ҳолда маблағларнинг тушиши ва сарфланишида тўлиқ шаффофликни таъминлаш бўйича амалий кўмак бериш топширилганди.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Адлия вазирлиги

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Адлия вазирлиги томонидан Фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамрақуловга фонднинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг