Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилди

Маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикасида короновирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича махсус комиссиянинг 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб, Республика ҳудудида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиб бориш белгиланганди.

Шу асосда Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида, 15 май санасидан бошлаб маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб беришга рухсат берилган.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекистон почтаси» АЖ жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг