Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Malibu Turbo» ва «Tracker» автомобилларига чегирмалар эълон қилинди

«Malibu Turbo» ва «Tracker» автомобилларига чегирмалар эълон қилинди

Фото: «UzAuto Motors»

«UzAuto Motors» компанияси автомобиль харид қилиш истагида бўлган ҳамюртларимизга навбатдаги чегирмаларни тақдим этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Malibu Turbo» ҳамда «Tracker Premier AT» харид қилиш истагида бўлган харидорларда автомобилни байрамона чегирма асосида харид қилиш имконияти берилди. Унга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан ташкил қилинган акция доирасида ушбу моделдаги автомобиллар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор 20 миллион сўмгача чегирмага эга бўлади.

Компания томонидан тақдим этилаётган чегирмали нархлар қуйидагича:

«Malibu Turbo 2,0» — 302 млн. сўм ўрниги 282 млн. сўм.

«Malibu Turbo 1,5»  —270 млн. сўм ўрнига 250 млн. сўм.

«Tracker Premier AT»  —  215 млн. сўм ўрнига 190 млн. сўм.

Чегирмалар 2019 йилнинг 21 августидан 10 сентябрига қадар амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг