Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машина люкида одобсизларча «сайр» уюштирган ҳайдовчи жаримага тортилди

Машина люкида одобсизларча «сайр» уюштирган ҳайдовчи жаримага тортилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 26 февраль куни соат тахминан 02:00 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси бўйлаб ҳайдовчи Ж.Б. бошқарувидаги «Ласетти» русумли 01 J 299 HA давлат рақам белгили транспорт воситасида икки нафар фуқаро автомашинанинг люк қисмидан тана қисмини чиқарган ҳолатда ҳаракатланган. Ушбу ҳолат атрофдаги номаълум фуқаролар томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди ва қоидабузарга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳайдовчи бошқарувидаги «Ласетти» русумли транспорт воситасининг ён олди ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтириб олинганлиги маълум бўлган ва ўрнатилган тартибда баённомага киритилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг