Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Зеландиядаги масжидда отишма: 27 нафарга яқин киши қурбон бўлди

Янги Зеландиядаги масжидда отишма: 27 нафарга яқин киши қурбон бўлди

Фото:«Radio NZ»

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида жойлашган икки масжиддаги отишма натижасида 27 нафарга яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «New Zeland Herald» нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, айбланувчи Австралия фуқароси бўлиб, у ўта радикал қарашлари билан танилган.

Полиция бир нафар киши қўлга олингани ҳақида маълум қилди, аммо у терактни ижро этган шахс эканлиги очиқланмаган.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мазкур воқеани теракт сифатида баҳолаб, «мамлакат тарихидаги энг қора кунлардан бири» деб атади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг