Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маст ҳайдовчининг қилиғи нохуш воқеага сабаб бўлди

Маст ҳайдовчининг қилиғи нохуш воқеага сабаб бўлди

27 май куни Элликқалъа тумани, Қилчиноқ ОФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. қоидаларни қўпол тарзда бузган ҳолда, «Lacetti» русумли автомобилни маст ҳолда бошқарган.

Ҳайдовчи қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб, рўпарасидан, ўз йўлида келаётган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ж.И. бошқарувидаги «Labo» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Зарб оқибатида «Labo» автомобили ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи М.Н. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг