Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий рассомчилик ва дизайн институти Жанубий Корея университети билан меморандум имзолади

Миллий рассомчилик ва дизайн институти Жанубий Корея университети билан меморандум имзолади

Фото: Миллий рассомчилик ва дизайн институти

Жанубий Кореянинг Кемён университети президенти Шин Илҳи таклифига биноан Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нуридинов ва Миллий рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлди.

Сафарнинг дастлабки кунида ЮНЕСКОнинг умумжаҳон бойликлари рўйхатига киритилган Андон шаҳридаги Хахве тарихий мажмуасига ташриф буюрилди. Андон шаҳридаги ташриф давомида Кёнгсангбугдо маъмурияти ҳамда унинг қошидаги шаҳарнинг тарихини сўзловчи музейдаги кўргазма билан ҳамда у ерда сақланаётган фонддаги ишлар билан танишилди. Ташриф сўнггида Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Андон шаҳридаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Кемён университетининг 120 йиллик юбилейининг тантанали очилиш маросимида иштирок этилди. 

Кемён университети қошидаги тиббиёт муассасасига ташриф буюрилди. Шу куни Кемён университетида ташкил этилган Халқаро либослар намойиши тадбирида иштирок этилди. Дефеледа институт «Либос дизайни» кафедраси талабаларининг 10 та коллекциясидан иборат ишлари намойиш қилинди.

 Шунингдек, Кемён университети билан либос дизайни йўналиши бўйича Қўшма Таълим Дастурини амалга ошириш мақсадида келишув меморандуми имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг