Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий тест тизими яратилди

Миллий тест тизими яратилди

Фото: «faculty2.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутахассиси «Чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими» дастурини ишлаб чиқди.

Тизим имкониятлари:

  • хорижий тилни билиш бўйича ўзининг билим ва малака даражасини аниқлаш истовчилар учун қулай;
  • фойдаланувчидан ҳеч қандай қўшимча дастурларни ўрнатиш талаб этилмайди;
  • бир вақтнинг ўзида бир нечта киши хорижий тилни билиши ва билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовида қатнашиши мумкин.

Тизимнинг вазифаси халқаро эътироф этилган стандартларга мувофиқ хорижий тилларни билиш ва билим даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тадқиқотчи-изланувчиларни, шу жумладан, масофадан туриб интернет орқали тестдан ўтказишни ташкил этиш, уларнинг хорижий тилни билиши ва билим даражаларини аниқлашга қараб давлат намунасидаги тегишли малака сертификатини беришдан иборат.

Дастур муаллифи Низомиддин Очиловга ДГУ 04964 рақамли гувоҳнома берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг