Наманганда йирик туристик мажмуа қурилиши бошланди
Наманган вилояти тоғолди ҳудуди ҳисобланган Поп туманидаги Арашан кўллар тизими атрофида “Арашан Ресорт” мажмуаси қурилиши бошланди. Лойиҳа 600 гектар майдонда ташкил қилиниб, замонавий туризм инфратузилмасига эга бўлган йирик дам олиш ва саёҳат марказига айланади.
Лойиҳа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг кунлик 2,5 минг нафар сайёҳни қабул қилиш, йиллик 912 минг нафар туристга хизмат кўрсатиш, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади. Мажмуа доирасида экологик туризм зоналари, экстремал ва тоғ туризми инфратузилмалари, гастрономик туризм марказлари, саёҳат ва маданий дам олиш масканлари, рекреацион ва соғломлаштириш ҳудудлари ташкил этилади.

Бу ерда тематик парклар, тоғ чанғиси комплекслари, зиплайн, ресторан ва кафелар, очиқ осмон остидаги кинотеатр, экобозор, болалар майдончалари, спорт майдонлари ҳамда термал сув бассейнлари барпо этилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа Япониянинг нуфузли “NGEA – Nippon Global Education and Assessment” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter