Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нариман Григоряннинг қотили 18 йилга «кесилди»

Нариман Григоряннинг қотили 18 йилга «кесилди»

Шу йилнинг 14 январга ўтар кечаси Тошкентда таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян (Нариман Алимджанов) ўлдириб кетилганди.

Фожиадан икки кун ўтиб, Бош прокуратура матбуот хизмати дизайнернинг қотили аниқланиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилганини маълум қилганидан сўнг шов-шувлар бироз тиниб, жамоатчилик суд ҳукмини кутаётганди.

Ниҳоят , ўша кун келди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукмига кўра, Б. Буркитбаев (1996 йилда туғилган) дизайнерни ўлдирганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Нариман Григорян — таниқли дизайнер, «Нариман Григорян» бренди асосчиси эди. У рақс санъати бўйича халқаро мусобақалар ҳакамлар ҳайъатининг ўзбекистонлик ягона аъзоси сифатида ҳам тилга тушганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг