Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навбат 100 ва 200 еврога

Навбат 100 ва 200 еврога

Фото: «Yle.fi»

Европа марказий банки 100 ва 200 евролик купюраларни янгилади. Янги пуллар қалбакилаштиришдан янада яхши ҳимоялангани айтилмоқда.

Хабарга кўра, қоғоз пуллардаги ранглар уйғунлиги сақланиб қолди, фақат рақамларнинг ранги ўзгаради. Рақамлар турли бурчаклардан қараганда кўкдан тўқ яшилга ўзгариб боради.

Янги пуллардаги сув белгилари орасида антиқ мифология персонажи — Европа портретини ҳам кўриш мумкин.

Уч миллиард атрофида купюра чиқарилиши кутиляпти. Эски купюралар бекор қилинмайди. Фақат яроқсиз аҳволга келиб қолган пуллар истеъмолдан чиқариб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Европада пулларни янгилаш бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Шу пайтгача 5, 10, 20 ва 50 евролик янги купюралар чиқарилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг