Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда АҚШ билан ҳамкорликда арзон уй-жой қурилади

Навоийда АҚШ билан ҳамкорликда арзон уй-жой қурилади

Фото: «Google.com»

2019-йилнинг 2-май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12-март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида берган кўрсатмаларини бажариш доирасида Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев «Калатрава Грасе» (АҚШ) бош директори Майкл Селлман билан музокаралар ўтказди.

Намунавий блокларни ишлаб чиқариш ва арзон уй-жой қурилиши бўйича инвестиция лойиҳаларини Навоий вилоятида ва кейинчалик республиканинг бошқа минтақаларида жорий этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Майкл Селлман Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган ижобий ўзгаришлар ва қулай шароитларни юқори баҳолади ва қисқа муддатда Ўзбекистонда сифатли, ишончли ва арзон уй-жойларни қуриш имконини берадиган компаниянинг мазкур лойиҳалари илғор технологиялар ва инновацион техник ечимларни қўллаган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.

Навоий вилоятида блоклар ишлаб чиқариш ва арзон уй-жойларни қуриш бўйича 100 млн. АҚШ долларига тенг қийматдаги лойиҳалар Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси кўмагида тайёрланган ва 12-март куни давлатимиз раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг