Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега смартфонни 100 фоиз қувватлаш мумкинмас?

Нега смартфонни 100 фоиз қувватлаш мумкинмас?

Фото: «Fotolia»

Смартфонни 100 фоиз қувватлаш — аккумулятор учун зарарли. Бу ҳақда «Mail.ru Hi-Tech» раҳбари Дмитрий Рябинин маълумот берди.

Унинг айтишича, бу ерда муаммо қурилма тўлиқ қувват олиб бўлганидан сўнг электр токидан вақтида узиб қўйилмаслигидир.

— Смартфон қувват олиб бўлганидан кейин ҳам электр токида қолса, аккумулятори кучини 100 фоизда сақлаб қолиш учун тўйинишда давом этади, яъни тармоқдаги кучланиш оқибатида қизиб бораверади, — деди Рябинин.

Эксперт смартфон экранида қувват 90 фоизга яқинлашгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин қувватлаш мосламасини токдан узиб қўйишни тавсия қилди.

Яна қўшимча қилинишича, аккумуляторни «ўтириб қолгунича» ишлатиб, кейин ўчиқ смартфонни токка улаш ҳам аккумулятор умрини қисқартиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг