Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега Тошкент шаҳри «қизил» ҳудудга ўтмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берилди

Нега Тошкент шаҳри «қизил» ҳудудга ўтмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берилди

Фото: «Xabar.uz»

АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолаётгани ҳақилдаги саволга жавоб қайтарилди.

— Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:

  • жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд;
  • 132 таси — «сариқ» ҳудуд;
  • 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.

Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари  ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда, дейди Ботир Қурбонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг