Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нидерландияда ҳайдовчи автобусни мусиқа фестивали мухлислари устига ҳайдади

Нидерландияда ҳайдовчи автобусни  мусиқа фестивали мухлислари устига ҳайдади

Фото:«AFP»

Бугун, 18 июнь куни Нидерландия жанубида бўлиб ўтаётган мусиқа фестивали вақтида автобус ҳайдовчиси уловни тўппа-тўғри мухлислар устига ҳайдаган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳат олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Мазкур ҳодиса «Pink Pop» мусиқа фестивали ўтадиган жой яқинида содир бўлган. Полициянинг маълум қилишича, автобус ҳайдовчиси воқеа жойидан ғойиб бўлган.  Ҳозир у қидирилмоқда, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг