Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йоркда 11 сентябрдаги портлашда вайрон бўлган метро бекати қайта очилди

Нью-Йоркда 11 сентябрдаги портлашда вайрон бўлган метро бекати қайта очилди

Фото: «РИА Новости»

Нью-Йорк шаҳрида 17 йил аввал террорчилик хуружи туфайли ёпиб қўйилган метро бекати очилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. 

«Cortlandt Street» метро бекати Бутунжаҳон савдо маркази остида жойлашан.

Террорчилик ҳужумидан сўнг метро бекати жиддий зарар кўрган, шу туфайли ёпиб қўйилган эди. 17 йил вақт ўтиб, шанба, 8 сентябр куни метро «WTC Cortlandt» номи билан қайтадан очилди.

Метро бекатини қайта тиклаш учун 158 миллион доллар маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Қайта тикланган метро бекати АҚШнинг Мустақиллик декларацияси ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси матни билан безатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йил 11 сентябр куни «ал-Қоида» террорчи гуруҳи худкушлари тўртта самолётни эгаллаб Америкадаги Бутунжаҳон савдо маркази, Пентагон ҳамда таҳминларга кўра Оқ уй ёки Капитолийга ҳужум уюштиришган эди.  

Террорчилик ҳужуми оқибатида 2974 киши ҳалок бўлган, 24 киши бедарак йўқолган, минглаб кишилар яраланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг