Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: 16 январь куни Ўзбекистонда қор ва ёмғир ёғади

Об-ҳаво маълумоти: 16 январь куни Ўзбекистонда қор ва ёмғир ёғади

Фото: «Zamonaviy.com»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 16 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -2 ... 0 даража, кундузи -2 ... 0 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда кечаси -16 ... -11 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -13 ... -8, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -2 ... +3 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши кутилади. Кечаси -2 ... +3 даража, кундузи -2 ... +3 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қаршида кечаси -2 ... +3 даража, кундузи -2 ... +3 даража совуқ бўлади. Термизда эса кечаси 0 ... +5, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -8 ... -3 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 ... +3 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг