Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎФА Россия терма жамоасига ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан чиқди

ЎФА Россия терма жамоасига ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан чиқди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари бундан бир неча кун олдин Россия футбол иттифоқи мутасасаддилари билан учрашувларда иштирок этиб қайтишди. Учрашувларда Россия терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи ҳам илгари сурилган. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу ҳақда ЎФА президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида маълум қилган.

Шариповга кўра, Россияликлар ушбу масала терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесов билан маслаҳатдан сўнг аниқ бўлишини айтишган.

«РФИ ходимларига Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш таклифи билан чиқдик.

Бунга жавобан эса, рус ҳамкасбларимиз терма жамоа мураббийи Станислав Черчесов билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан сўнг батафсил тўхталишга ваъда беришди», — деб ёзади Санъат Шарипов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг