Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўн йилдан кейин шаҳарда яшаш қийин бўлиб кетади» — Президент

«Ўн йилдан кейин шаҳарда яшаш қийин бўлиб кетади» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.

– Тошкент – азим пойтахтимиз, мамлакатимизнинг энг катта шаҳри. Беш йилда инвестицияга, тадбиркорларга шароит яратдик, янги уйлар, замонавий иншоотлар қурилди. Бу ҳам керак. Энди келажакни ўйлаб, стратегияни аниқ белгилаб олмасак, ўн йилдан кейин шаҳарда яшаш қийин бўлиб кетади. Қўшимча босимни инфратузилма кўтармайди. Энди хато қилишга ҳақимиз йўқ. Халқ учун яратилиши керак бўлган қулайликларни ҳисобга олиб, лойиҳани 50 йил олдин тўғри қилмасак, шаҳарнинг архитектураси ҳам, иқтисодиёти ҳам, экологияси ҳам бўмайди, – деди Президент.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг ҳудуди 43 минг гектар, аҳоли сони 3 миллионга яқинлашган. Инфратузилма тармоқларига юклама ортган. Транспортлар ҳам кун сайин кўпайиб, йўл ҳаракати қийинлашиб бормоқда. Чанг, тутун экологияга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу боис Президентимиз бу масалани алоҳида эътиборга олиб, пойтахтнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, келгусидаги қурилишларни шаҳар ташқарисида қилиш вазифасини қўйган эди. Хусусан, ўтган йили «Янги Ўзбекистон» боғининг очилиш маросимида ҳамда тошкентлик сайловчилар билан учрашувда бу борада концепция тайёрланаётгани айтилган эди.

Пойтахтимиз келажаги билан боғлиқ бўлгани учун бу масалага жиддий ва пухта ёндашилди. «ТошкентбошпланЛИТИ» корхонасида чет эллик ва маҳаллий лойиҳачилар икки йил давомида ишлашди. Аҳолининг ўсиши, транспорт ва муҳандислик тармоқлари, иқлим ўзгаришлари таҳлил қилиниб, шу асосида транспорт тугунлари ва аҳоли пунктларини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг