Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқлон маҳалласида олтита уй ёниб кетди

Оқлон маҳалласида олтита уй ёниб кетди

Фото: «Xs.uz»

Бугун, 18 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Оқлон» маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Соат 11.25да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.

Биринчи бўлинмалар соат 11.29 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12.05 да қуршаб олинган ва соат 12.34 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хондонларда жами 380 кв.метр майдонда том қисмилари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг тахминий келиб чиқишига Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши сабаб бўлган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг