Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото: «Русские дороги»

Кеча, 5 март куни соат 10:50 ларда Оқтўба вилоятининг Ўлка туманидаги Самара-Чимкент йўлининг 778-километрида «Камаз» ва «Опель-Астра» автомоблиллари тўқнашиб кетди.

Санкт-Петербургдан Тошкентга келаётган мазкур автомобилдаги Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашди.

1. Исақов Зоҳиджон Мансурович, 1978 й.т. (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).

2. Юлдашев Қодиржон Комилович, 1975 й.т. (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).

Ҳозир ҳалок бўлганларнинг жасадлари Оқтўбадаги ўликхонада сақланмоқда. Жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг