Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари: Таиланд устидан минимал ғалаба гуруҳдаги максимал натижани тақдим этди

Осиё ўйинлари: Таиланд устидан минимал ғалаба гуруҳдаги максимал натижани тақдим этди

Фото: ЎФА расмий сайти

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади. Сўнгги турда вакилларимиз Таиландга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни терма жамоамиз сардори Забиҳулло Ўринбоев 17-дақиқада киритди. Ўринбоев Алибоев томонидан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳдаги ҳар учта ўйинда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этишди. Мусобақанинг 1/8 финал ўйини 23 август куни бўлиб ўтади. Вакилларимиз "А", "С" ёки "D" гуруҳидаги учинчи ўринни эгаллаган терма жамоа билан баҳс олиб боради.

Таиланд - Ўзбекистон 0:1
Гол: Забиҳилло Ўринбоев (17)
Таиланд: Кванчай Суклом, Пави Тантхамити, Сурийа Сингмуйи, Шиннапхат Лиаох, Питиват Сукжитхуммакул, Ноппон Пхонкам, Ворачит Канитсримбупен, Чнероп Сампаоди (Супачаи, 59), Чаияват Буран, Раттанакорн Маиками, Супачок Сарачат.
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов (Аббос Отахонов, 54), Жалолиддин Машарипов, Одилжон Хамробеков, Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов (Хуршид Ғиёсов, 82), Икромжон Алибоев, Азизбек Турғунбоев (Достон Ҳамдамов, 59), Достонбек Турсунов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг