Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили 21 нафар бола Тошкент вилояти йўлларида ҳалок бўлган

Ўтган йили 21 нафар бола Тошкент вилояти йўлларида ҳалок бўлган

Ўтган 2019 йилда Тошкент вилояти автомобиль йўлларида болалар иштирокида 131 та йўл-транспорт ҳодисалари  қайд этилган. Бу ҳодисаларда 21 нафар бола ҳалок бўлиб, 110 таси турли даражадаги тан жароҳатларини олишган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида айнан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан бир қанча масъул раҳбар ва ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. 

Йиғилиш қатнашчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилиб, Халқ таълими бошқармасининг вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликдаги болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга йўналтирилган, аниқ, манзилли режалар жамланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва уни босқичма-босқич бажаришга келишиб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг