Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида зилзила содир бўлди

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида зилзила содир бўлди

Фото: «Trend»

Бугун, 16 январь тонгида Озарбайжон жануби-ғарбида, Арманистон билан чегарага яқин Зангилан шаҳрида магнитудаси 4,9 баллга тенг ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Озарбайжон Миллий фанлар академияси қошидаги Республика сейсмология хизмати маркази хабар берди.

Ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:25 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 6 км. чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентрида ер силкиниши кучи 5 балл, туташ туманларда 3-4 балл атрофида сезилган.

Етказилган зарар ва талафотлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг