Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошди

Фото:«Xabar.uz»

18 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 002 410 кишини ташкил этди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистон аҳолисининг 17 093 151 нафари эркаклар, 16 909 537 нафари эса аёллар ташкил қилади.

2020 йил бошидан бери 127 133 киши туғилди, 29 135 киши вафот этди. Республикага 23 570 киши кўчиб келди, 24 679 киши Ўзбекистонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январь  ҳолатида юртимиз аҳолиси 33 905 799 нафарни ташкил этган. 

Скриншот: Stat.uz

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг