Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келяпти

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келяпти

Жорий йилнинг 9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ўзгидромет хабарига кўра, 9-11 мартда мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

10-12 март кунлари ҳаво ҳарорати: республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11-12 мартда: кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди. 

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг