Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 142 миллион долларга камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 142 миллион долларга камайди

Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги янги маълумотни тақдим этди.

Ҳисоботда келтирилишича, ялпи олтин-валюта захиралари ўтган ойга нисбатан 142 миллион долларга камайган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг