Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Вьетнам устидан ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон Вьетнам устидан ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасида Хитойда ўтказаётган йиғинида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Сречко Катанец шогирдлари Далян шаҳрида Вьетнамга қарши баҳсда майдонга тушиб, ғалабага эришди. Остон Ўрунов ҳисобни очган бўлса, Ҳусниддин Алиқулов иккинчи бўлимда иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0.

Энди Ўзбекистон 16 октябр куни навбатдаги ўртоқлик баҳсида Хитойга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. Хитой, Далян.

Вьетнам – Ўзбекистон – 0:2

Голлар: Остон Ўрунов 26, Ҳусниддин Алиқулов 66.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг