Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ёшлари Жаҳон чемпионатига йўл олди!

Ўзбекистон ёшлари Жаҳон чемпионатига йўл олди!

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 чорак финалида Ўзбекистон ёшлари Австралияга қарши баҳс олиб борди ва пеналтилар сериясида ғалаба қозониб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.

«Бунёдкор» стадионида кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида рақиблар ҳисобда олдинга чиқди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Ўзбекистон ёшлари мувозанатни тиклашди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Серияда ҳамюртларимиз 5-4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

U-20 Осиё Кубоги—2023. Чорак финал

Ўзбекистон U-20 — Австралия U-20 1:1 (пеналтилар бўйича - 5:4)

Ўзбекистон U-20: 21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳрузбек Асқаров (4. Абубакр Ашуров, 113), 10. Умарали Раҳмоналиев, 13. Зафармурод Абдураҳматов (2. Иззатулло Пўлатов, 94), 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев (17. Нодирбек Абдураззоқов, 118), 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22. Шерзод Эсанов (11. Шаҳриёр Жабборов, 64).

Австралия U-20: 1. Жек Варшавски, 2. Жошуа Роулинс, 3. Нектариос Триантис, 4. Крис Доннелл (16. Жейк Гердвуд-Райх, 102), 7. Бернардо Оливейра (17. Эйдан Симмонс, 61 (22. Жин Рис, 99), 8. Алессандро Лопане, (19. Арчи Гудвин, 90+2) 9. Габриэль Popович (11. Рафаэл Родригес, 102), 10. Адриан Сегечич, 13. Панаше Маданя, 15. Жозеф Форд, 21. Жед Дрю (20. Александр Бадолато, 61).

Огоҳлантириш: Нектариос Триантис (45), Александр Бадолато (90+3).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг