Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарбий хизматчилар малакаси оширишда янгича тизим жорий этилди

Ҳарбий хизматчилар малакаси оширишда янгича тизим жорий этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида бутунлай янгича кўриниш ва мазмундаги малака ошириш тизими жорий этилди.  

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу тизим Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 ноябрь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида берган топшириқлари асосида жорий этилди.

25 февраль куни университетда мазкур ўқув курсларининг биринчи тингловчилари қабул қилиниб, уларнинг малакасини ошириш борасида амалий ишларга киришилди.

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати

Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамовнинг айтишича, малака ошириш курслари давомида университетнинг малакали профессор-ўқитувчилари ва юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари томонидан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Ушбу курсларни тамомлаган офицерлар қўшинларда жорий этилган янги тарбиявий ва мафкуравий ишлар тизимини самарали ва таъсирчан ташкил этишга, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий билими ва интеллектуал салоҳиятини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшади.

15 кун давом этадиган ўқув курсларида шу йилнинг февраль ойидан 2020 йил июнь ойига қадар 3 босқичда, жами 600 нафарга яқин тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари таҳсил олиши режалаштирилган.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизматининг маълумотига кўра, университет раҳбарияти мазкур ташаббусдан жуда мамнун ва ушбу курслар ҳарбийларга ижтимой-сиёсий ўзгаришларда ҳам билим олиб боришда ёрдам беришига ишонади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг