Ўзбекистонда қайси хорижий давлат IT компаниялари кўп?
Ўзбекистонда 2026 йил 1 март ҳолатида ахборот ва алоқа соҳасида 1 242 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, энг катта улуш 457 та корхона билан Россияга тўғри келади. Ундан кейинги ўринлардан Қозоғистон (113 та) ва Беларус (63 та) давлатлари жой олган.
Шунингдек, АҚШдан 58 та, Туркиядан 51 та, Хитойдан 40 та компания фаолият юритмоқда. Қолган давлатлар ҳиссасига эса 341 та корхона тўғри келади.
Рўйхатда Бирлашган Араб Амирликлари (32 та), Япония (30 та), Тожикистон (29 та) ва Жанубий Корея (28 та) ҳам муҳим ўрин эгаллаган.
Маълумот учун, 2026 йилнинг январ–феврал ойларида ахборот ва алоқа хизматлари ҳажми 14 трлн 776 млрд сўмни ташкил этган. Бунда энг катта улушни компютер дастурлаштириш хизматлари эгаллаб, 46 фоизни ташкил этди. Шунингдек, телекоммуникация хизматлари 31,2 фоиз, ахборот хизматлари 14,3 фоиз, ноширлик хизматлари 6,3 фоиз улушга эга бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter