Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда смартфонларнинг IMEI-кодини текширадиган сайт ишга тушди

Ўзбекистонда смартфонларнинг IMEI-кодини текширадиган сайт ишга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан айни дақиқаларда Алоқа тарихи музейида «Республикамиз ҳудудларида мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида» матбуот анжумани ўтказмоқда. 

Унда бугунги кунда мамлакатимизда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари, шунингдек, 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжудлиги маълум қилинди.

Матбуот анжумани доирасида республикамиз учун янги бўлган халқаро ўзига хос идентификация кодлари (IMEI) бўйича мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш тақдимоти ўтказилди. 

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, махсус UZIMEI.UZ сайти ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, эндиликда телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини – UZIMEI.UZ тизимининг расмий сайтидан текшириб олиш тавсия этилади.

Бунинг учун аввал IMEI рақамини олиш керак. Уни олиш учун телефон клавиатурасида *#06# терилади ва уни сайтда кўрсатилган майдончага қўйиб, текширилади. Текшириш хизмати мутлақо бепул.

Фото: «Xabar.uz»

IMEIни киритганингиздан сўнг, агар қурилма «қора рўйхат»да турмаса, қуйидаги хабар келади: «Сиз киритган IMEI рақами GSM Халқаро ассоциациясида белгиланган тавсияларга мос келди. Фойдаланиш рухсат этилди».

Шу орқали қурилма «қора рўйхат»дами ёки  йўқми аниқлаб олиш имкони бўлади.

Ўзбекистон GSM-операторлари тармоғидаги барча мобил ускуналарни автоматик тарзда қайд этиш ишлари ҳақида сайтимиз орқали яна батафсил маълумот берамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг