Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тонировка учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди

Ўзбекистонда тонировка учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди

Фото: «drive2.ru»

Транспорт воситаларини тегишли рухсатномасиз тонировка қилиш (кўзгусимон ёки қорайтирилган ойнали) учун жарима энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида (5 млн сўм) белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишга кўра, «Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, – энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ойналари техник регламентга номувофиқ кўзгусимон ва (ёки) қорайтирилган транспорт воситаларидан фойдаланиш – ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида жаримага солинар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг