Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулнора Каримованинг жиянига тегишли йирик кўчмас мулк сотувга қўйилди

Гулнора Каримованинг жиянига тегишли йирик кўчмас мулк сотувга қўйилди

«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи (1066 та мевали дарахт, 3 та бостирма ва ҳ.к ) очиқ аукционга қўйилди.

Умумий майдони 4,5 га. бўлган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 8 237 126 532.00 сўмни ташкил этади.

«ЎзА»нинг ёзишича, айрим манбаларда ушбу йирик объект Гулнора Каримованинг жияни Акбар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилади. Акбар Абдуллаев бир неча йиллар давомида Фарғона вилоятида жойлашган йирик саноат иншоотларини назорат қилиб келгани маълум. Улар орасида Фарғона нефтни қайта ишлаш ва Қувасой цемент заводлари ҳам бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг